FMR Ўзбекистондаги газ ва нефт заҳираларини ўрганди

Ўзбекистонда 2022 йилга келиб нефть заҳираси 2013 йилдаги 582,1 миллион баррелга нисбатан 485,3 миллион баррелга озаяди. Газ заҳиралари эса 5,5 фоизга кўрпайиб ҳозирги 1,8 триллион кубометрга нисбатан 1,9 триллион кубометрни ташкил қилади.

Бу ҳақда Fast Market Research тадҳлил-тадқиқод агентлигининг душанба куни эълон қилган ҳисоботида айтилади.

Экспертлар фикрича, Ўзбекистонда ҳозирги кунда 147 минг баррел нефть истеъмол қилинади. 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 151,3 минг баррелга етади. 2017 йилда газ қазиб олиш ҳажми 69, 5 миллиард кубометрга етади. Айни пайтда бу кўрсаткич йилига 62,9 миллард кубометрга тенг.