Torg.uz вебсайти iOS аппаратлари учун илова яратди

Ўзбекистон интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган www.torg.uz бепул эълонлар вебсайти iOS тизимида ишловчи аппаратлар учун ўз иловасини яратди.

Илова Apple ширкатининг iPhone 3GS, iPhone 4, 4S, 5, iPod, iPad ва iPad mini каби смартфон ва планшертларига бепул юкланиши мумкин.

Torg.uz сайтига кўра, илова вебсайтдаги эълонларни ўқиш ва мобил ускуналар ёрдамида эълонларни сайтга жойлаш каби функцияларга эгадир.

2004 йилда ишга туширилган Torg.uz хизмати айни дамда Ўзбекистондаги энг аудиторияси катта веб-сайтлардан бири бўлиб қолмоқда.

Www.uz статистика хизматига кўра, Torg.uz вебсайти машҳурлиги бўйича .UZ доменида учинчи ўринда туради.