Россия 50 нафар ўзбекистонликни ўз ҳудудидан чиқариб юборди

Россиядан чиқариб юборилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 17 июл куни Петербург шаҳри метросида ўтказилган рейдда ҳибсга олинган бўлган.

Петербург шаҳри расмийларига кўра, Федерал миграция хизматининг прокуратура билан биргаликда ўтказган рейдида 1337 чел эл фуқароси ҳибсга олинган.

Улар орасида 50 нафар меҳнат мухожири - барчаси Ўзбекистон фуқароси - Россия Федерациясининг миграция қонунчилигини бузганлиги аниқланган.

Хабарларга кўра, Россиядан чиқариб юборилган ўзбекистонликлар самолёт орқали Ўзбекистонга келтирилган.