Ўзбекистонда интернет-банкинг хизмати фойдаланувчилари сони ўсмоқда

Ўзбекистон банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ошаётгани иддао қилинмоқда.

Хусусан Ўзбекистонда банк-мижоз ва интернет-банкинг хизматидан фойдаланувчилар сони 46 124 кишига етганини хабар қилди ярим расмий UzDaily.uz нашри Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабарга кўра, айнида дамда Ўзбекистонда смс-банкинг ва мобил-банкинг хизматларидан 143 мингдан ошиқ мижоз фойдаланмоқда.

Банклар томонидан тўловларни электрон шаклда амалга оширувчи кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб варақларига хизмат кўрсатиш учун олинадиган тўлов миқдори 20 фоизгача чегирилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда банк соҳаси такомиллаштирилаётганига оид бу каби хабарлар тез-тез эълон қилинади. Лекин кузатувчилар банк хизмати соҳасида туб муаммолар мавжудлиги, хусусан давлат хизматчилари ойликларининг мажбуран пластик картaларга ўтказилиши, банкларга қўйилган депозит пулни бемалол олиш имкони йўқлиги каби ҳолатларни қайд этишади.