Россияда Интерпол ўзбекистонлик аёлни қўлга олди

Интерпол Россиянинг Екатеринбург шаҳрида одам савдосида гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Свердловск вилоят полициясининг маълум қилишича, 30 ёшли ўзбекистонлик аёл Екатеринбургда фаррошлик қилган. У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан одам савдосида гумонланмоқда.

Маълумотга қараганда, мазкур аёл жорий йилнинг апрел ойида Бирлашган Араб амирликларига ўз ватандошини жинсий қулликка сотиб юборган.

Полиция хабарида гумонланувчи ўзига билдирилган айбларни тан олгани айтилади. Уни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.