Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларни бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 август куни навбатдаги ўқув-машғлуот йиғинини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Тошкентда ўтаётган терма жамоа йиғини 14 агвустгача давом этиши айтилмоқда.

ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга кўра, ушбу йиғин давомида терма жамоа маҳаллий футбол клубларидан бирига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Аввалроқ хабар берилганидек, 14 август куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Туркия ўртоқлик учрашуви Туркия тарафи ташаббуси билан бекор қилинган эди.

Эслатамиз, Мураббий Миржалол Қосимов етакчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 10 сентябр кунлари ЖЧ-2014 саралши плей-офф босқичида Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушади.