Швейцария Тошкент мотор заводига сармоя ётқизишдан воз кечди

Швейцариянинг Liebherr ширкати Тошкент мотор заводида махсус техника ишлаб чиқариш лойиҳасидан воз кечди.

Россиянинг “Новости” агентлиги хабарига қараганда, томонлар сармоя миқдори, муддати ҳамда сармоядорларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар борасида келиша олмаган.

Лойиҳа юзасидан музокаралар 2011 йилда бошланган эди. Лойиҳага асосан 2008 йилда банкрот деб эълон қилинган Тошкент мотор заводига Швейцария томони 6 миллион доллар сармоя ётқизиши ва завод имкониятларидан фойдаланиб, йилига 200 дона йўл-қурилиш, юк юкловчи ва тушурувчи машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши лозим эди.