Ўзбекистонлик аёл Грузияда оғир жиноятларда айбланмоқда

Грузия прокуратураси ўзбекистонлик аёлни одам савдоси ва ўз ҳамюртини ёлланма қотил ёрдамида ўлдирганликда айбламоқда.

Грузия Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ўзбекистонлик 1984 йилда туғилган Наргизбегим Раҳмоновага айблов сиртдан билдирилган. Аёл Грузия ҳудудидан 31 май куни қочиб кетган. Полиция маълумотига қараганда, айбланувчи 2012 йилда Грузиянинг Ботуми шаҳрига беш ўзбек қизини олиб келган ва уларни фохишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Райхон Қуронбоева исмли қиз фохишалик билан шуғулланишдан бош тортган. Ботумилик Каха ва Анзор исмли икки одам Раҳмоновадан 2000 долллар пул олиб, Райхон Қуронбоевани ўлдирган.

Полицияга кўра, қотиллар қўлга олинган ва терговда ўз айбларига иқрор бўлган.