Ўзбек-қозоқ стратегик ҳамкорлик шартномаси ратификация қилинди

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси пайшанба куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди.

Мазкур шартнома Қозоғистон президентининг 14 июнь куни Тошкентга қилган расмий сафари доирасида имзоланган эди. Шартномада Марказий Осиёдаги сув заҳираларидан адолатли фойдаланиш ва қўшни давлатларда гидроиншоотлар барпо этиш масаласида Ўзбекистон ва Қозоғистон бир позицияга эга экани алоҳида қайд этилган.

Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистонда қурилиши режалаштирилган йирик ГЭСлар барпо этилишига қарши чиқиб келади.