Ҳаж сафарига отланган ўзбекистонлик зиёратчилар сони қисқартирилади

Бу йилги Ҳаж зиёратига борувчи ўзбекистонликлар сони Саудия Арабистони сўровига биноан қисқартирилмоқда.

Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси қошидаги Диний ишлар қўмитаси матбуот хизматига асосланиб 12news.uz нашри хабар берди.

Хабарга кўра, зиёратчилар сонини қисқартириш талаби Макка шаҳридаги Ҳарам масжидини кенгайтириш ва зиёратчилар учун янги қулайликлар яратиш ишлари билан боғлиқдир.

Айни дамда ўзбекистонлик зиёратчилар сони неча фоизга қисқартирилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. 2013 йилги Ҳаж сафарига 5 минг чоғли ўзбекистонлик зиёратчи бориши айтилган эди.

Диний ишлар қўмитаси матбуот хизматига кўра, бу йили қисқартирилган зиёратчилар 2014 йилги мавсумда Ҳаж зиёратига таклиф этилади.

Аввалроқ Озодлик радиоси Қозоғистонга бериладиган Ҳаж квотаси бу йили 20 фоизга қисқаргани ҳақида хабар берган эди.