Москвада 38 ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ушланди

Москвада ертўла ва чердакда яшаб юрган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари аниқланди.

CA-News агентлигига кўра, 6 сентябр куни ўтказилган рейд натижасида жами 38 нафар меҳнат муҳожири Москванинг Новоясеневск проспектида жйолашган яшаш мўлжалланмаган бинонинг ертўласи ва чердагида яшаб келгани аниқланган.

Ҳозирда Москва уй-жой хўжалик идораси мутасаддилари марказий-осиёлик муҳожирлар ноқонуний миграциясини ташкил қилганликда айбланиб, икки нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари мазкур бинога туташ ҳудудда фаррошлик қилиб, шу ернинг ўзида яшаб юрган.

Ўзбекистон ва қозоғистонликларга нисабат миграция қонунини бузганлик бўйича маъмурия протокол тузилган.