Футбол: Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов истеъфога чиқмоқчи

Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан айрилган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимов истеъфога чиқишини билдирди.

Мураббий бу ҳақда Иродания терма жамоасига қарши 10 сентябр куни ўтказилган ўйиндан сўнг маълум қилган.

- Йигитларга раҳмат. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, барча айбни ўз бўйнимга оламан. Жаҳон чемпионатига чиқишни истаган эдик. Аммо, вазифа бажарилмади. Барча айбни ўз бўйнимга олган ҳолда истеъфо сўрайман. Жамоага янги қон керак, - деди Миржалол Қосимов мағлубиятли ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида.

Сешанба куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида ўтган жавоб ўйинида Иордания терма жамоасининг қўли баланд келди.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунланиб, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.

Миржалол Қосимов Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2012 йилнинг июнидан бошлаб бошқариб келаётган эди.