Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси лавозимида қолди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов миллий терма жамоа бош мураббийси Миржалол Қосимов истеъфосини қабул қилмади.

Бу ҳақда “Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати ходими Аброр Имомхўжаев ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.

Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Иордания термасига ютқазганидан кейин истеъфога чиқажагини билдирганди.

Маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовдан Ўзбекистон терма жамоасидаги ишини давом эттириш ҳамда жамоага ёш ва иқтидорли футболчиларни жалб этишни сўраган.