Кураш бўйича Жаҳон чемпионати эстафетаси Тошкентга берилди

Кураш бўйича Жаҳон Чемпионати 2014 йилда Ўзбекистонда ўтказилади.

Венгрия пойтахти Будапештда якунланган 2013 йилги Жаҳон чемпионатининг тантанали ёпилиш маросимида Венгрия эркин, грек-рим ва аёллар кураши федерацияси президенти Чаба Хегедуш чемпионат эстафетасини Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси вице-президенти Ахрол Рўзиевга топширди.

Кураш бўйича набатдаги Жаҳон чемпионати 2014 йилнинг 7-14 сентябрида Тошкентда ўтказилади.