ОТБ Ўзбекистонга 220 миллион доллар қарз берди

Осиё тараққиёт банки Бухоро ва Навоий вилоятларида сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳукуматига 220 миллион доллар кредит ажратди.

Регнум ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур лойиҳа доирасида 6,5 минг фермер хўжалиги ва 725 минг кишини сув билан таъминлаш назарда тутилган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати Япониядан қўшимча тарзда 100 миллион доллар қарз сўрагани ҳам айтилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси олти йил давомида амалга оширилади ва 2020 йилнинг февралида якунланади.