Бугун дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитини нишонламоқда

Ҳожилар Арофат тоғида.

Қурбон ҳайити пайтида адо этилувчи Ҳаж амалларини бажариш учун бу йил Саудия Арабистонига дунёнинг турли бурчакларидан икки миллиондан зиёд мусулмон келган. Муқаддас Ҳаж ибодати якшанба куни хожиларнинг Макка шаҳридан Минога йўлга чиқишлари билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, бу йил 5200 нафар ўзбекистонлик мусулмон Ҳаж ибодатини бажариш учун Саудияга борган.

Уларга 30 нафар ҳожибоши, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат қилмоқда.