Ислом Каримов Латвияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 16 октябр куни Тошкентдан Латвияга жўнаб кетди.

Икки кунлик давлат ташрифи Латвия президенти Андрис Берзиншнинг таклифига биноан амалга ошимоқда.

Расмий хабарларга кўра, учрашувлар чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш ҳамда сиёсий, савдо-инвестиция ва транспорт-коммуникатсия каби қатор соҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида товар айирбошлаш 2012 йилда 240 миллион долларни ташкил этди.