UZ домен ҳудудида доменлар сони 17 мингдан ошди

UZ домен ҳудудида қайдга олинган фаол доменлар сони 17 мингдан ошди. Бу ҳақда UzDaily.uz сайти Домен ҳудуди маъмурияти маълумотларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳисоб-китобларга кўра, йил бошидан буён UZ миллий домен ҳудудидаги ўсиш 7,4 фоизни ташкил этган. Жорий йилда 5195 та янги домен қайдга олинган, 4011 та домен эса ўчирилган.

Мазкур домен номларининг 55 фоизи юридик шахсларга, 45 фоизи эса жисмоний шахсларга тегишли экани айтилмоқда.