“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Россияга янги рейслар очди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати Тошкент-Волгоград-Тошкент йўналиши бўйлаб янги қатновни йўлга қўйди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган ширкат матбуот хизматига кўра, мазкур қатнов ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилмоқда, Волгоградда эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ваколатхонаси аллақачон ўз фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий авиаширкати учоқлари 30 ноябрдан Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошира бошлайди.

Қатнов Тошкентдан Владивостокка ҳафтанинг ҳар шанба, Владивостокдан Тошкентга эса ҳар душанба кунлари амалга оширилиши режаланган.