Москвадаги "Садовод" бозорида ўзбекистонлик муҳожирлар қўлга олинди

Москвадаги “Садовод” савдо комплексида ўтказилган тозалаш амалиёти пайтида мингга яқин меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Россия матбуотининг билдиришича, тозалаш амалиёти ОМОН ва Ички ишлар ҳарбий қўшини қўлловида полиция томонидан ўтказилган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бошқармаси расмийси Марат Бугуловнинг айтишича, қўлга олинганлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

Айни пайтда меҳнат муҳожирларининг Москвада содир этилган жиноятларга алоқадорлиги ва Россияда яшаши нақадар қонунийлиги текширилмоқда.

Марат Бугуловнинг айтишича, савдо комплекси ҳудудида маҳсулотларни сотиш тартиби бузилгани ва ноқонуний тарзда спиртли ичимликлар сотилгани аниқланган.