CA-News.оrg: Ислом Каримов – минтақадаги энг айёр президент

CA-News.оrg сайти ўтказган онлайн сўров натижаларига кўра, Ислом Каримов Марказий Осиёдаги энг айёр президент, деб топилган.

“Марказий Осиёдаги энг айёр президент ким?” деган саволга сайт сўровида қатнашган 6558 муштарийдан 3341 нафари ёки қарийб 51 фоизи “Ислом Каримов” дея жавоб берган. Айни пайтда сайт муштарийларидан 1798 нафари ёки қарийб 27,5 фоизи Нурсултон Назарбоевни минтақадаги энг айёр президент, деб ҳисоблайди.

Сўров натижаларига кўра, 3-ўрин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, 4-ўрин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, 5-ўрин Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов, охирги ўрин эса Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга берилган.

Мазкур сўровни ўтказган сайт таҳририяти “айёр” деган таърифга салбий маъно юкланмаганини таъкидлашни унутмаган. Уларга кўра, “айёр” сифати остида оқил, топқир, чапдаст ва мақсад сари жўн бўлмаган йўллардан борувчи каби маънолар тушинилиши лозим.