Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Тошкентда музокара қилмоқда

Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Ислом Каримов.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Туркманистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, душанба куни бошланган ташриф давомида Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов икки томонлама алоқалар, жумладан, энергия, Хитой ва Яқин Шарққа табиий газ транспортировкаси соҳаларидаги ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2014 йилда НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масаласининг ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон расмийлари сафар ҳақида бирор маълумот эълон қилганича йўқ.