Россияда ноқонуний банк ташкил қилганликда айбланган ўзбеклар ҳибсга олинди

Россиянинг Москва шаҳри ва Пермь вилоятида ноқонуний банк фаолияти ва тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир исломий гуруҳига алоқадорликга гумонланган етти киши ҳибсга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон, Россия ва Грузия фуқаролари бор. Расмийлар гумонланувчилар қачон қўлга олинганини аниқлаштирмади.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар Россияда ноқоний тарзда яшаб келган меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш учун банк тизимини йўлга қўйганликда гумон қилинмоқда. Улар муҳожирлар ишлаб топган пулларни ўз мамлакатларидаги яқинларига жўнатиш ҳамда олинган фойдадан Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳини молиявий қўллаганликда айбланмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти дунёдаги мусулмон давлатларни Исломий халифаликка бирлаштиришни мақсад қилган. Мазкр ташкилот Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг қолган давлатларида тақиқланган. Россия Олий суди ҳам 200 йилда бу ташкилотни “экстремистик”, деб топиб, фаолиятини тақиқлаб қўйган.