Каримов ва Бердимуҳамедов сув-энергетика соҳасини муҳокама этди

Ўзбекистон презинденти Ислом Каримов Тошкентга келган туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик ва ҳавфсизлик масалаларидан ташқари сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш мавзуси бўйича ҳам фикр алмашди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги берган хабарга кўра, муҳокамалар давомида сув-энергетика соҳасига оид масалалар халқаро қонунлар асосида, минтақадаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ва халқаро ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, хабарда айтилишича, сўзлашувлар давомида трансчегаравий дарёларда гидроэнергетика иншоотлари қуриш масалаларига БМТнинг трансчегаравий сув оқимларидан фойдаланишга оид конвенциялари талабларига риоя қилган ҳолда ёндашиш лозимлиги қайд этилди.