Ўзбекистонлик футболчи Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогар

Ўзбекистонлик 19 яшар футболчи Аббосбек Маҳсталиев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлик қилмоқда.

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби ярим ҳимоячиси билан бирга ушбу ном учун даъвогарлар учталигига жанубий кореялик Квонг Чанг Хун ва ироқлик Али Аднан ҳам кирган.

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган ёшлар терма жамоаси аъзоси Аббосбек Маҳсталиев 1994 йилнинг январ ойида туғилган.

У 2013 йилги мавсумда “Пахтакор” сафида Олий лига ўйинларида жами 9та учрашувда майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол эта олган.

2013 йилнинг ёз ойларида Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эса Маҳсталиев 5 ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлган.