Тошкент минтақада энг кўп аҳоли яшайдиган пойтахтдир

Тошкент аҳолиси сони Бишкек, Душанбе ва Ашхабодда яшовчилар сонидан кўпроқдир. Тошкентдаги Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертлари мана шундай хулосага келганлар.

Маълумотда айтилишича, Бишкекда 846,5 минг, Душанбеда 704 минг, Ашхабодда 637 минг аҳоли яшайди. Тошкентликлар сони эса 2 миллион 200 минг кишини ташкил қилади.

Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Олмаота аҳоли сони бўйича Тошкентдан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Бу ерда 1 миллион 400 минг одам яшайди. Остона аҳолиси сони эса 700 мингга етган.

Ташкилот экспертлари фикрича, 2025 йилга келиб минтақа аҳолиси сони 71 миллион 400 минг, 2050 йилга келиб эса 82 миллион кишига етади. Шаҳарликлар сони эса йил сайин 1,5 фоизга кўпайиб боради.