Сеул Тошкентга уч йил ичида $250 млн бермоқчи

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов.

Жанубий Корея 2014-2017 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси орқали Ўзбекистонга 250 миллион доллар маблағ етказиб бермоқчи.

Мазкур келишувга ўтган ҳафта Сеулда учрашган Ўзбекистон ва Жанубий Корея молия вазирлари Рустам Азимов ва Хён О Сок музокаралари чоғида эришилган.

Икки мамлакат вазирларининг 18 декабрдаги учрашуви натижаларига кўра Жанубий Корея Ўзбекистонда болалар касалхонаси қурилиши учун 103 миллион доллар тақдим этган. Шунингдек, Тошкент Миллий электрон кутубхона барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун Сеулдан 14 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олган.

Шу кунгача Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси Ўзбекистонда етти лойиҳани амалга ошириш учун Тошкентга 230 миллион доллар тақдим этган.