“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қўлда олиб кетиладиган юк ҳажмини оширди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати ўзи амалга оширадиган қатновларда қўл юки оғирлиги ҳажмини 5 килограммдан 8-10 килограммгача оширди.

Ширкат матбуот хизматининг маълум қилишича, бундан буён эконом-класс йўловчиси ўзи билан 8 килограммгача, бизнес-класс йўловчиси эса 10 килограммгача бўлган қўл юкини бепул олиб кетиш имкониятига эга бўлади.