Ўзбекистон Қирғизистонга 200 минг тонна кимёвий ўғит сотади

Ўзбекистондан Қирғизистон ҳукумати 200 минг тонна кимёвий ўғит сотиб олади. Бу ҳақда Бишкекдаги ўзбек тилида ахборот тарқатувчи аalam.kg интернет нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Қирғизистон бош вазири ўринбосари Тайирбек Сарпашев Ўзбекистондан сотиб олинадиган 200 минг тонна кимёвий ўғит мамлакатнинг бир йиллик эҳтиёжини қоплашга етишини ва тез кунларда кимёвий ўғитларнинг 5 минг тоннадан иборат партияси Бишкекка олиб келинишиин билдирган.

Ҳукумат кимёвий ўғитлар деҳқонлар қўлига ҳукумат баҳосида етиб бориши учун бор имкониятлар ишга солинишини айтмоқда.