Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари ҳар 10 кунда учрашмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 29 январда хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, 25-28 январь кунлари Наманганда ўтказилган ҳукуматлараро комиссия йиғинида давлат чегараларининг айрим ҳудудлари юзасидан лойиҳа ҳамда картографик материаллар кўриб чиқилган. Наманган учрашувчи ишчан ва конструктив руҳда ўтгани айтилмоқда.

Бундан аввалги учрашув 15-20 январь кунлари Тошкентда ўтказилган эди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, чегара юзасидан муҳим масалалар муҳокамаси бошлангани сабабли, икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашувлар ҳар ўн кунда ўтказилмоқда.