Россия думасига Ўзбекистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги қонун тақдим этилди

Россия ҳукумати “2011 йилнинг 18 октябрида Томонлар ва Ўзбекистон Республикаси имзолаган эркин савдо ҳудуди шартномасини амалга киритиш протоколини тасдиқлаш” тўғрисидаги қонун лойиҳасини давлат думасига кўриб чиқиш учун тақдим этди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонни МДҲ доирасидаги ҳамкорликка фаол жалб этилишига сабаб бўлади. Протоколда Ўзбекистон ва Божхона иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдода импорт маҳсулотларга пошлина тўловлари қўлланилмаслиги қайд этилган.

Мазкур протокол ўтган йили Ўзбекистон парламентининг ҳар икки палатасида тасдиқланган ва бу борадаги қонунни 2013 йилнинг 27 декабрида президент Ислом Каримов имзолаган эди.