Ўзбекистонда ўтган йили 246 мингдан зиёд енгил автомобил ишлаб чиқарилди

2013 йили Ўзбекистонда 246 минг 600 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик ширкати матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган йили мамлакатда, шунингдек, 3500 дона ISUZU русумли автобус ва юк машинаси, 1200 дона МАN русумли юк машинаси ҳам ишлаб чиқарилган.

Бу автомобиллардан 90 минг 800 таси хорижга экспорт қилинган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг асосий харидори Россия, Қозоғистон, Украина ва Туркманистон бўлиб ҳисобланади. Бироқ кейинги пайтларда бу мамлакатларда ўзбек автосига бўлган талаб камайгани кузатилади.