Ўзбекистонлик мутахассислар WhatsApp тармоғига муқобил Gap дастурини ишлаб чиқди

Ўзбекистонда чиқадиган Muloqot.Uz ижтимоий тармоғини юритадиган Simple Networking Solutions ширкати ўзбекистонлик интернет муштарийларига мўлжалланган Gap номли мессенжерни ишлаб чиқди. Бу ҳақда хабар қилган Кун.уз нашрига кўра, мобил мослама воситасида ишлайдиган дастур миллионлаб муштарийси бўлган WhatsApp мессенжерига муқобил сифатида ишлаб чиқилиган.

Gap’нинг Anor деб номланган биринчи версияси фойдаланувчининг алоқаларини импорт қилади, Gap’ни ўрнатган бошқа фойдаланувчиларни кўрсатади. Ҳозирча илова-дастур фақат Android операцион тизими учун мослаб чиқарилган, бироқ яқин келажакда iOS’да ишлайдиган версияси ҳам ишлаб чиқилади, дейилади хабарда.

Дастурни ишлаб чиққан ширкат раҳбарига кўра, Gap’нинг Anor версияси февраль ойи ўрталарига қадар тор доирада синовдан ўтказилади, шундан сўнг оммавий кўчириб олиш учун очилади.