Сочи-2014: Ўзбекистонлик чанғичи 64-ўринни эгаллади

Сочи Олимпиадасида 18 февралдан бошлаб мусобақаларда иштирок этишни бошлаган ўзбекистонлик тоғ чанғичилари сезиларли муваффақиятларга эриша олмади.

Гигант-слалом бўйича аёллар ўртасидаги мусобақаларда ўзбекистонлик Ксения Григорьева жами юз нафарга яқин спортчи орасида 64-ўринни эгаллади.

Словениялик Тина Мазе олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медални австриялик Анна Феннингер қўлга киритган бўлса, германиялик Виктория Рубенсбург бронза медали билан тақдирланди.

19 февраль куни гигант-слалом бўйича эркаклар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Унда ўзбекистонлик Артём Воронов иштирок этади.