Футбол: Ўзбекистон-БАА учрашувига чипталар бугун сотувга чиқади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 5 март куни Тошкентда Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўтказадиган ўйни учун чипталар 28 февралдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Чипталарни учрашув бўлиб отадиган “Бунёдкор” стадиони кассаларидан сотиб олиш мумкин. Билетлар нархи тоифасига қараб 15 минг сўмдан 30 минг сўмгача бўлиши айтилмоқда.

Мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк ўйинолди машғулоти пайшанба куни “ЖАР” стадионида ўтказилди.

2015 йили Австралияда ўтадиган Осиё Кубогининг саралаш гуруҳ босқичи доирасида ўтадиган Ўзбекистон-БАА учрашуви 5 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 бошланади.