Футбол: Ўзбекистон - БАА 1:1

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 март куни Тошкентнинг "Бунёдкор" стадионида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушди.

2015 йилги Осиё кубоги саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Голларга Исмоил Ал Ҳаммади (67) ва Игорь Сергеев (85) муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, саралаш босқичининг "Е" гуруҳида мос равишда 16 ва 11 очко тўплаган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари 2015 йили Автралияда ўтадиган Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди.