Ўтган йили Украинага келганларнинг энг кўпи ўзбеклардир

Ўтган йили Украинага Ўзбекистоннинг 191 минг фуқароси келиб кетган. Уларнинг фақатгина 7 минг нафари саёҳатчи сифатида борган.

Бу ҳақда Украина Чегара хизматига таянган ҳолда хабар берган "Подробно уз" нашрининг ёзишича, ўзбекистонликлар Украинага бориш борасида Қозоғистон, Озарбайжон, Франция, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Туркия, Исроил фуқароларни ортда қолдирган.

Шу йилнинг 29 февралида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ўзбекистонликларни Киев шаҳрига, мамлакатнинг ғарбий ва марказий минтақаларига бормасликни тавсия қилган эди.