Россияда 2 миллион 300 минг ўзбекистонлик бор

Россия Федерал миграция хизмати мамлакат ҳудудида 2 миллион 342 минг 884 нафар ўзбекистонлик рўйхатга олинганини билдирди.

Маълумотда айтилишича, 2014 йилнинг 3 март кунидаги ҳолатга кўра, Россияда яшаётган марказий осиёликлар орасида энг кўпи Ўзбекистон фуқарорларидир.

Россияда 1 миллиондан кўпроқ тожикистонлик, 566 минг қозоғистонлик, 525 минг қирғизистонлик ва 25 минг туркмианистонлик расман рўйхатга олинган.

Россиядаги марказий осиёликларнинг умумий сони қарийиб 4,5 миллион кишини ташкил қилади. Бироқ норасмий маълумотларда Россияда камида 5 миллион ўзбек муҳожири борлиги айтилади.