Ўзбекистон футбол жамоасининг Осиё Кубоги финалидаги рақиблари аниқланди

Чоршанба куни Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиблари аниқланди.

Қуръа ташлашда Ўзбекистон миллий терма жамоаси “В” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда ўзбекистонлик футболчилар Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоалари билан майдонга тушади.

1996 йилдан бери Осиё Кубогида иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида олтинчи марта Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этади.
2015 йилги мусобақага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миржалол Қосимов бош мураббийлигида йўл олади.