"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси Бош муҳаррири ишдан олинди

26 март куни “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳакимов лавозимидан четлатилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саидов таҳририят раҳбари этиб тайинланди.

Озодлик радиоси манбасининг билдиришича, Саъдулла Ҳакимовнинг ишдан олинишига газетада Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов шеърлари чоп этилгани сабаб бўлган.

Ўзбек мафкурачиларининг етакчиларидан бири бўлган шоир Абдулла Орипов қарийб 5 йилдан буён исталмаган шахс ўлароқ деярли телеэкранларда кўрсатилмайди. Унинг шеър ва прозаик материаллари оммавий ахборот воситаларида камдан-кам ҳолларда чоп қилинади.