Тошкентда ягона электрон савдо маркази очилди

Тошкентда 9 тилда хизмат кўрсатувчи Teclot.com ягона электрон савдо майдони очилди.

Ўзбекистон ахборот агентлигининг билдиришича, ягона электрон савдо майдони Европа, Осиё, Америка, Африка, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари компанияларини бирлаштирган савдо тизими ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари электрон савдо тизими орқали маҳсулот экспорт қилиши имкониятига эга бўлади. Бу эса самарадорликни 50-80 фоизга ошириши мумкин.