Ўзбекистонликлар Филиппинга визасиз бора олади

Бундан буён Филиппинга 30 кунлик муддатга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб қилинмайди.

Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва яна олти давлат фуқаролари учун виза режимини бекор қилди. Бу давлатлар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Белиз ва Хорватиядир.

Бу билан Филиппинга фуқаролари визасиз келиши мумкин бўлган давлатлар сони 157га етди. Филиппин Туризм вазирлиги 2025 йилгача мамлакатга келаётган сайёҳлар сонини йилига 10 миллион одамга еткизмоқчи.