Каримов навбатдаги конституциявий ўзгартишларни маъқуллади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов конституциявий ўзгартишларга оид қонунни имзолади. Ўзгартишларга кўра, парламент ва бош вазирнинг ваколатлари кенгайтирилиши айтилмоқда.

Каримов 17 апрель куни ратификация қилган ўзгартишларга биноан бош вазир бундан кейин вилоятлар ва Тошкент ҳокимлари номзодларини илгари суриш ваколатига эга бўлади. Шу пайтгача ҳокимларни президентнинг ўзи тайинлаб келган.

Конституцияга киритилган ўзгартишларга кўра, парламент бош вазир ҳисоботларини тинглаш орқали вазирлар маҳкамаси фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунигндек, бош вазир номзоди парламент томонидан маъқулланиши лозим бўлади.

Бундан ташқари парламент вазирлар маҳкамасига овоз бериш орқали ишончсизлик билдириш ҳамда марказий сайлов комиссиясини тузиш жараёнида қатнашиш ваколатига эга бўлади.

Собиқ коммунист Ислом Каримов Ўзбекистонни 24 йилдан бери бошқариб келади.

Мустақил Ўзбекистон тарихида мамлакат конституцияси биринчи марта ўзгартирилаётгани йўқ.