Ўзбекистон чегарада ҳарбий машқлар ўтказаётгани айтилмоқда

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда ҳарбий машқларни ўтказмоқда.

Бу борда Қирғизистон Чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқлар бўлими хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари билан чегарадош ҳудудларда ўтаётган ҳарбий машқларда Ўзбекистон ҳарбийлари МИ-8 вертолетлари ва бошқа ҳарбий ҳаво техникасидан фойдаланмоқда.

Ўзбекистон томони эса чегара ҳудудида чегарадаги инженерлик иншоотларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини билдирган.