Корейслар Тошкентда “Сеул боғи”ни қураяпти

Тошкент марказида 17,5 гектар ҳудудда “Сеул боғи”ни қуриш ишлари бошланди.

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига кўра, янги боғ аввалги Бобур истироҳат боғи ўрнида ташкил қилинади.

Агентлик маълумотига кўра, “Сеул боғи”ни қуриш бўйича келишув 2010 йилнинг февраль ойида президент Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида имзоланган.

Корея томонидан молиялаштирилаётган “Сеул боғи”нинг кўкаламзорлаштириш ҳудуди 7 гектарни ташкил қилади.

Бундан 13 йил аввал Япониянинг молиявий кўмагида Тошкентда “Япон боғи” ташкил қилинган.