ОЧЛ: "Бунёдкор" нимчорак финалининг дастлабки учрашувида мағлуб бўлди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг дастлабки учрашувида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасига мағлуб бўлди.

7 май куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда 0:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувдаги ягона голга 38-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Салим Давсарий муаллифлик қилди.

Ўйин давомида “Бунёдкор” ўйинчиларида ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятлар кўп бўлди бўлди, бироқ тошкентликлар зарбаларига ҳар гал аниқлик етишмади.

- Биз жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз… Бугун ўйинимиз ўхшамади, - деди “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Александр Волков ўйиндан сўнг ўтган матбуот анжуманида.

Жамоалар ўртасидаги нимчорак финали жавоб учрашуви 14 май куни Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.