Ислом Каримов АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 7 май куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати маълум қилди.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.

Шунингдек, суҳбатда айни дамда Ўзбекистонда АҚШ компаниялари иштирокида тузилган 190 корхона фаолият юритаётгани ва уларнинг 53 таси тўлалигича хориж капитали асосида ташкил этилгани таъкидланган.

Бундан ташқари, субат давомида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилгани айтилмоқда.