Футзал: Ўзбекистон Осиё чемпионати ярим финалида Эрон билан тўқнашади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтаётган Осиё чемпионати чорак финалида Ливан жамоасини 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ярим финал учрашуви 8 май куни бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонлик футзалчилар Эрон терма жамоаси билан беллашадилар. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30да бошланади

- Эрон Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири ва унга қарши ўйин жуда қийин кечади. Бироқ биз ғалаба учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Бу биз учун чемпионатдаги энг оғир ўйин бўлади, - деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.

Футзал бўйича Эрон терма жамоаси 1999 йилдан бери ўтказиб келинадиган Осиё чемпионатида жами 10 марта ғалаба қозонган. Ўзбекистон футзалчилари эса қитъа биринчилигида 3 марта иккинчи ўрин, 2 марта учинчи ўринни эгаллаганлар.