Миробод боғчасидаги ёнғинда 63 бола қутқарилди

Ўтган ҳафта охирида Тошкент шаҳри Миробод тумани болалар боғчасида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг матбуотга берган маълумотига кўра, ўт ўчириш инспекторлари боғчасидаги ёнғинда қолган 63 тарбияланувчи ва 18 тарбиячини қутқаришга муваффақ бўлган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким талафот кўрмагани хабар қилинди.

Ёнғин натижасида болалар боғчасининг 15 квадрат/метр майдони ёниб кул бўлган.

Озодлик манбаларига кўра, ёнғин электр тизимидаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигинининг маҳаллий матбуотга берган маълумотига кўра, ўтган ҳафтада мамлакат бўйича 216 та ёнғин содир бўлган. Ёнғинлар оқибатида қурбонлар йўқ, лекин 2 киши тан жароҳати олган.