Петербургда 33 яшар ўзбек 15 қаватдан қулаб ўлди

Чоршанба куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 33 яшар ўзбекистонлик 15 қаватдан қулаб тушиб, ҳалок бўлди.

СА-News агентлиги хабарига кўра, ўзбек мардикори Санкт- Петербургнинг Ленин шохкўчаси ва Героев кўчаси чорраҳасида жойлашган бинонинг қурилишида қатнашаётган пайти 15 қаватдан қулаб тушган.

Ҳозирда Санкт-Петербург полицияси ушбу ҳолат бўйича иш очиб, тергов-суриштирув олиб бормоқда.